“Металлург” футбол клубининг логотипи ўзгарди

Narzulla Saydullayev
20 фев 2019, 15:48
Янги мавсум арафасида “Металлург” футбол клуби рамзи – логотипиини ўзгартириш бўйича танлов эълон қилганганидан хабарингиз бор.

Мухлислар, профессионал дизайнерлар, мусаввирлардан кўплаб вариантларни қабул қилинди. Якунда клуб раҳбарияти муассислар билан келишган ҳолда қуйида ҳавола этилаётган янги рамз – логотипни энг маъқули деб топди ва тасдиқлади. Эндиликда мазкур логотип – “Металлург” (Бекобод) футбол клубининг расмий рамзи саналади.

Таъкидлаб ўтамиз, ПФЛ томонидан мухлислар ўртасида ўтказилаётган танловга ҳам бир қатор клублар логотипи замонавий кўринишга эга эмаслигини таъкидлаган ҳолда ишқибозлар севимли жамоалари логотипи учун ўз талқинларини ҳам тақдим этишмоқда. Танлов якунида барча фаол ишқибозлар тақдирланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz