

Бугун жамоа ўзининг навбатдаги ЮБИЛЕЙ – 600-учрашувини ўтказади. Йигирма йиллик иштироки тарихида бекободликлар бугунгача 599 та ўйинда майдонга чиқишган. Шулардан 199 тасида ғалаба қозонилган. 123 та учрашувда рақиблар билан очко баҳам кўрилган. 277 та ўйинда эса имконият бой берилган. Бугун юбилейлар қўшалоқ бўлиши мумкин, агар “Металлург” сафардан уч очко билан қайтадиган бўлса.
Бекободликлар бугунгача рақиблари дарвозасига 752 та гол киритган ҳолда ўз дарвозалари тўридан 947 та тўп олиб чиқишган.




