UZ

Сўнгги янгиликлар

02:33“Челси” яқин соатларда янги бош мураббий номини эълон қилиши мумкин  11 01:32Самюэль Умтити: “Антуаннинг “Барселона”га катта ёрдами тегиши аниқ”  4 00:16Юрген Клопп: “Реал жуда кучли, аммо ҳали биз билан тўқнаш келмади”  29 23:51Зидан “Реал”нинг ЕЧЛдаги муваффақиятларининг сири ҳақида гапирди  64 23:26Сергей Лушчан: “Олти очколик ўйинда ғалаба қозондик”  24 22:58Шуҳрат Жўраев: "Омад биздан юз ўгирди"  2 21:55Наингголан Миланга кўчиб ўтиши мумкин  4 21:44Шота Арвеладзе: "Тошкентга футбол қайтаётганидан хурсандман"  55 21:40Миржалол Қосимов: "Сабрнинг таги роҳат"  35 21:29Сарри "Челси"га 5 футболчини таклиф қилмоқчи  8 21:09"Барселона" уч футболчисини сотиб 90 млн евро ишлаб олмоқчи  22 21:00ВИДЕО. "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувида урилган голни томоша қилинг  12 20:50Суперлига. Тошкент дербисида “Пахтакор” ғолиб бўлди  242 20:43Суперлига. “Нефтчи” Фарғонада “Сўғдиёна”га ютқазди  176 20:42Ўзбекистон кубоги. "Ифтихор" - "Пахтакор" учрашуви Тошкентда бўлади  62

"Металлург" 4 нафар футболчи билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Металлург" 4 нафар футболчи билан шартнома имзолади

Мавсум яқинлашган сайин Суперлига жамоалари ўз таркибларини кучайтириш ҳаракатини кўришмоқда.

Жумладан, мухлислар 2018 йилги мавсумда Бекободнинг “Металлург” жамоасида ҳам бир қатор янги номларни кўришади. Ўтган ҳафта йиғин якунларига кўра жамоа кўригида бўлиб турган Дилёрбек Ирматов билан шартнома имзоланди.

Дилёрбек Ирматовни футбол мухлислари Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидаги иштироки орқали яхши танишади. Ирматов бунгача саккиз мавсум “Нефтчи”да муваффақиятли тўп тепган.

Тез орада бекободликлар сафини тўлдирган ўйинчиларнинг қайси рақамларда майдонга чиқиши маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Дилёрбекка қадар “Металлург” дарвозабон Никита Рибкин, ҳимоячи Шерзод Файзиев ҳамда ярим ҳимоячи Шаҳзодбек Шаймановлар билан шартномани расмийлаштирган эди. Қуйида ушбу футболчилар ҳақидаги маълумотлар билан танишинг:


Никита Рибкин

20 январь 1991 йилда туғилган, 27 ёшда
2018 йилдан “Металлург” билан шартнома имзолади.
2011-2016 йилларда “Пахтакор”, 2016-17 йилларда “Қўқон 1912” жамоаларида ўйнаган. Олий лигада жами 36 учрашувда дарвозани қўриқлаган. 2015-16 йилларда Ўзбекистон Суперкубогида ўйнаган, 2011 йили Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган, 2012, 2014, 2015 йилларда Ўзбекистон чемпиони бўлган.


Дилёрбек Ирматов

30 апрель 1989 йилда туғилган, 28 ёшда
2018 йилдан “Металлург” билан шартнома имзолади.
2010-2017 йиллар оралиғида “Нефтчи” жамоаси шарафини ҳимоя этган. 187 учрашувда майдонга чиқиб, 5та гол урган, 48 марта огоҳлантирилган, 1 марта майдондан четлатилган. Ўтган мавсумда 27 ўйинда майдонга тушиб, 4та сариқ карточка ишлаган ва шулардан иккитасини битта ўйинда олганлиги боис майдондан четлатилган.


Шерзод Файзиев

6 февраль 1992 йилда туғилган, 26 ёшда.
2018 йилдан “Металлург” жамоаси билан шартнома имзолади.
Икки карра Ўзбекистон чемпиони (2016, 2017), икки марта Ўзбекистон кубоги соҳиби (2016, 2017). 2011-15 йилларда “Машъал”, 2016-17 йиллардан “Локомотив”да ўйнаган. Олий лига мусобақаларида жами 101та учрашувда майдонга чиққан. 80 учрашувда асосий таркибда бошлаган бўлса, 21та учрашувда заҳирадан ўйинга қўшилган. 2та гол урган. 7 марта огоҳлантирилган. Бир мавсумда 3тадан кўп сариқ олмаган. Майдондан четлатилмаган.


Шаҳзод Шайманов

2 апрель 1992 йилда туғилган, 25 ёшда.
2018 йилдан “Металлург” билан шартнома имзолади.
2012 йилдан “Машъал” таркибида ўйнаб келган. 2014 йилги мавсумнинг биринчи ярмини “Андижон” сафида ўтказган. Олий лига мусобақаларида жами 114 та учрашувда майдонга чиққан, 11 та гол киритган, 21 марта огоҳлантирилган. 2013 йили мамлакат биринчилиги ғолиби бўлган, 2015 йили эса Ўзбекистон кубогининг финалида ўйнаган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. Тошкент дербисида “Пахтакор” ғолиб бўлди Суперлига. Тошкент дербисида “Пахтакор” ғолиб бўлди
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви...  242
Суперлига. “Нефтчи” Фарғонада “Сўғдиёна”га ютқазди Суперлига. “Нефтчи” Фарғонада “Сўғдиёна”га ютқазди
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Сўғдиёна” учрашуви...  175
Шерзод Қосимовдан бошқа ҳакам йўқми? Шерзод Қосимовдан бошқа ҳакам йўқми?
Бугун Суперлига 13-тур доирасида "Пахтакор" -...  134
ПРО-лига. 11-тур. “Машъал” – “Шўртан” 3:0 ва бошқа натижалар ПРО-лига. 11-тур. “Машъал” – “Шўртан” 3:0 ва бошқа натижалар
ПРО-лиганинг 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди.   99
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг