

Daily Mail нашрига кўра, Месут “Ювентус” сафига ўтишга тайёр. Аввалроқ туринликларнинг ўзи ҳам немис футболчисини таркибларига қўшиб олмоқчилиги борасида хабарлар пайдо бўлган эди.
Таъкидланишича, Месут январнинг ўзидаёқ “Ювентус” сафига бориб қўшилмоқчи. Шунингдек, унда “МЮ” варианти ҳам мавжуд. Маълумот учун Ўзил ҳам худди Алексис Санчес каби бугун “Борнмут”га қарши АПЛнинг навбатдаги тур баҳсини ўтказиб юборди.




