

Ўйиннинг 38-дақиқасида "Леванте" дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга оширган Месси сўнгги 5 учрашувдаги ўзининг 6-голини киритди.
Аргентиналик футболчи бунга қадар "Славия" (2:1), "Эйбар" (3:0) ва "Севилья" (4:0) жамоалари дарвозасига биттадан гол киритган бўлса, "Вальядолид"(5:1) дарвозабонини икки бор ранжитганди.
Бундан ташқари, Лео 3 бор шерикларини голли узатма билан ҳам таъминлаган.



