Мессининг отаси "Интер Майами" билан музокара олиб бормоқда

Оқил Абдубарноев
4 май 2023, 19:49
Аргентиналик футболчига яна икки клуб жиддий қизиқиш билдирган.

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси ва агенти Хорхе Месси "Интер Майами" хўжайини Хорхе Мас билан эҳтимолий трансфер борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Манбага кўра, аввалроқ томонлар дастлабки келишув бўйича ўзаро мулоқот қилишганди. Аргентиналик ҳужумчи учун курашда Саудиянинг “Ал Ҳилол” ва “Барселона” жамоалари рақобатчи ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: barcauniversal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›