Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди

Оқил Абдубарноев
21 май 2024, 23:44
МЛС доирасидаги "Интер Майами" — "ДС Юнайтед" (1:0) учрашувидан кейинги воқеалар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг диққатини тортди.

Мазкур беллашувдан сўнг ака-ука Месси ва Бенжамин Суарес бир муддат майдонда тўп тепишди.

Ижтимоий тармоқларда Леонинг иккинчи ўғли, 8 ёшли Матео Месси ўзидан икки ёш катта бўлган Бенжаминни (Луис Суарес фарзанди) ўз отаси каби алдаб ўтганини гувоҳ бўлишимиз мумкин.


Эслатиб ўтамиз, Месси ва Суарес футбол ва ундан ташқарида ўзаро дўст ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›