UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  3 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Мессининг Мексикага киришини чеклашмоқчи! Ҳаммасига ЖЧ-2022даги видео сабаб бўлмоқда Янгиликлар

Мессининг Мексикага киришини чеклашмоқчи! Ҳаммасига ЖЧ-2022даги видео сабаб бўлмоқда

Терма жамоа либоси ҳақидаги воқеа давом этмоқда.

Бу масала эндиликда депутатлар даражасида муҳокама қилинмоқда.

Аргентина терма жамоаси Нидерлания билан ЖЧ чорак финал ўйинига тайёргарликни давом эттирмоқда. Учрашув 9 декабрь куни бўлиб ўтади. Шу вақтда Лионель Месси иштирокидаги можароли воқеа ҳали ҳам Мексикада машҳур.

Аргентина терма жамоаси 26 ноябрь куни мексикаликлар билан гуруҳ босқич 2-турида ўйин ўтказди. Бу учрашув жанубий америкаликлар учун муҳим эди, сабаби мағлубият бўлган тақдирда турнир билан хайрлашишга тўғри келарди. Месси ўйин қаҳрамонига айланди — ғалаба голини урди ва ассист ижро этди. Якун — Аргентинанинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси.



Ўйиндан сўнг амалдаги Америка Кубоги ғолибларининг кийим алмаштириш хонасидаги видеоси пайдо бўлди. Унда Мессининг нишонлаш пайтида Мексика терма жамоаси либосини тепиб юборганини кўриш мумкин. Бу ҳаракатдан ўрта вазндаги мутлақ жаҳон чемпион Сауль Альварес жуда ҳам ғазабланди. Мексикалик аргентиналиклар сардорини рақибга ҳурматсизликда айблади: "Мессининг бизнинг либос ва байроқ билан полни артганини кўрдингизми? Мен уни топа олмаслигим учун худога ёлворсин!".

Собиқ футболчи ва Мессининг яқин дўсти Серхио Агуэро Лео бутсасини ечаётганда тасодифан Мексика терма жамоаси либосини тепиб юборганини қайд этган. Бу интернетда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлдм — кўплаб таниқли инсонлар Альваресга қарши чиқишди. Якунда мексикалик боксчи узр сўради: "Сўнгги кунларда ватанга бўлган иштиёқ ва муҳаббат туфайли ўзимда бўлмадим ва номақбул изоҳлар қилдим, шу сабаб Месси ва Аргентина халқидан узр сўрайман. Ҳар куни янги нимадир ўрганамиз, бу сафар менинг навбатим эди".

Месси бунга жавобан узр сўрайдиган иш қилмаганини айтди. Аргентиналик бўлган вазиятни тушунмовчилик деб атади ва Мексика ёки терма жамоа либосига ҳурматсизлик қилмаганини қайд этди. Ҳудди бу можаро якунланган ва бу ҳақида энди ҳеч ким эсламайдигандек бўлди. Аммо, ишга 37 ёшли федерал даражадаги мексикалик сиёсатчи Марсия Клементе Гарсия Морено аралашди. У Мессининг ҳатти-ҳаракатларидан ғазабланди.



У ўйинчини Мексика ҳудудига киритмаслик учун persona non granta деб эълон қилишга чақирди. Ҳужжат матнида шундай дейилган: "Конгресс депутатлар палатаси Мексика ташқи ишлари вазирлигини Аргентина ва Испания фуқароси Лионель Мессини persona non grata деб тан олган тегишли декларация тайёрлашга чақирди. У ЖЧдаги ўйиндан сўнг мамлакатимизга нисбатан очиқчасига нафрат ва ҳурматсизлик кўрсатди".

Морено 2021 йилнинг 1 сентябридан бери Иттифоқ Конгресси аъзоси. У мунтазам равишда камситишнинг ҳар қандай шаклини қоралайди, бу эса уни вақти-вақти билан жамиятда машҳурлигини келтириб чиқаради. Мессининг Мексика ҳудудига киришини таъқиқлаш тартиб-қоидасининг амалга оширилишида кийим алмаштириш хонасидан олинган либос билан видеога асосланиб тайёрлаш қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини айтиш қийин.


Месси илк бор Мексика терма жамоаси либоси полга ташлангани билан боғлиқ воқеага изоҳ берди


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика