“Мессини тинч қўй, ўғри!”

Eldor Akmurzayev
16 фев 2021, 20:35
Бугун ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Барселона” уйда ПСЖни қабул қилади.

Парижликлар президенти Носир Ал Хелайфи мазкур учрашувни “Камп Ноу”дан кузатиш учун Каталонияга келди.

Аэропортдан чиқиб келаётганида ПСЖ раҳбарини “кўканорранглилар” мухлислари агрессив тарзда кутиб олишди. Ишқибозлар Ал Хелайфини ҳақоратлаб: “Мессини тинч қўй, ўғри!”, дея қичқиришган.

Маълумот ўрнида, ПСЖ ёзда эркин агентга айланадиган Мессини ўз сафига қўшиб олиш учун курашмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: isport.ua