

Айни дамда Месс ҳисобида 16 та, Суарес ҳисобида эса 12 та гол бор. Иккаласи эса умумий ҳисобда 28 та гол киритган. Ла Лиганинг 16 та клуби, шу жумладан, “Реал” ва “Атлетико” (26 тадан гол) ҳам Лео ва Луисдан камроқ гол киритган.
“Севиля”да 18 та турдан сўнг 31 та гол мавжуд. “Леванте”да эса 30 та. Битта кам ўйин ўтказган “Селта”да эса ҳозирда 28 та гол бор.
“Барселона” эса жорий мавсум Ла Лигада 50 та гол уриб, якка пешқадам бўлиб турибди.



