

"Суарес билан бўлган ҳолат - "Барселона" томонидан ҳақиқий аҳмоқлик. Луис клубдан текинга кетди. Ҳозир у бизнинг тўғридан-тўғри рақобатчимиз сафида муваффақиятли ўйнамоқда. Бу шунчаки ақлбовар қилмас ҳолат", - дейди аргентиналик форвард.
Эслатиб ўтамиз, Суарес 2014 йилдан 2020 йилгача "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.
Уругвайлик футболчи жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассист қайд этди.



