Месси: “Роналду "Реал"далигида "Эл-Класико"лар ўзгача ўтарди”

Eldor Akmurzayev
19 окт 2019, 00:35
«Барселона» сардори Лионель Месси португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Реал»дан кетиши «Эл-Класико»нинг даражаси пасайишига сабаб бўлгани ҳақида айтди.

“Роналду Испания чемпионатида ҳаракат қилган вақтлар зўр эди. Унинг иштироки нафақат «Эл-Класико»ни, балки, Примерони ҳам яхшигина безатарди. Криштиану сабаб рақобат ҳам ўсиб борарди”, – дейди каталонияликлар аъзоси.

Аввалроқ, 26 октябрда бўлиб ўтиши керак бўлган жорий мавсумдаги илк «Эл-Класико»нинг бошқа муддатга қолдирилгани ҳақида айтилганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Radio Metro