

Бу унинг фаолиятидаги 733 ҳамда 734-голлари бўлди. Эътиборли жиҳати шундаки, Месси пенальтидан киритилган тўпларни ҳисобламаганда голлар сони бўйича "Ювентус" фарварди Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. Бу ҳақда ESPN нашри маълумот тарқатмоқда. Уларнинг статистикаси қуйидагича:
Месси 637 бор ўйиндан, 97 бор 11 метрлик жарима зарбасидан гол урган (умумий 734 та).
Роналду эса 635 бор ўйиндан, 135 марта пенальтидан тўп киритган (умумий 770 та).



