
Матбуотда тарқалаётган улар ўртасидаги муаммолар ҳақидаги гапларнинг бари миш-миш эканини таъкидлади Лео.
"Иккимиз ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Матбуот буларни ўйлаб топган", дейди у Куала Лумпурдаги матбуот анжуманида.
"Биз бир-биримиз билан чиқишиб кетяпмиз. Секин аста бир-биримиз ҳақимизда билиб боряпмиз. Биргаликда ҳали кўп ўйнамадик. Бироқ у клубга, бизга ва одамларга кўплаб хурсандчилик онларини олиб келишига ишонаман", деди Месси.