Месси навбатдаги ўйинларда ўйнайдими? Мартино жавоб берди

Mirjalol Normatov
13 сен 2024, 20:55
Лео Месси "Интер Майами"нинг навбатдаги учрашувларида майдонга тушиши мумкин.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Херардо Мартино маълумот берди.

"Месси билан барчаси жойида. Кеча у машғулотларда иштирок этди. Унинг навбатдаги ўйинларда майдонга тушиши эҳтимолини кўриб чиқяпмиз. Шундан кейин ўйин стратегиясини кўриб чиқамиз, бироқ у ўйинга шай. Жамоамизда яна дунёнинг энг яхши футболчиси ўйнайди", - деди Мартино.

Месси Америка Кубоги финалида жароҳат олганидан кейин тикланиш билан банд бўлди. 15 сентябрь куни "Интер Майами" навбатдаги учрашувини ўтказади. МЛСда жамоа "Филадельфия Юнион"га қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN