Месси жарима зарбаларидан нечта гол урганини биласизми?

30 окт 2019, 08:36
Лео кеча Ла Лига 11-тури доирасида “Вальядолид” дарвозасини жарима зарбасидан ишғол қилди.

Бу Месси учун фаолиятидаги жарима зарбасидан урилган 50-гол бўлди. Лео “Барселона” сафида 44 бора, Аргентина термасида эса 6 марта жарима зарбасидан гол урган.

Қайд этиш керак, Месси “Вальядолид”га қарши баҳсда 2 та гол уриб, 2 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta