

Аргентиналикларнинг учинчи голини Лионель Месси жарима зарбаси орқали рақиб дарвозасига киритди.
ESPN хабарига кўра, мазкур гол билан Мессининг клуби ва терма жамоаси сафида жарима зарбалардан киритган голлари сони 58 тага етди ва у бу борада португалиялик ҳамкасби Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. “Юве” ҳужумчиси ҳисобида ҳозирча жарима тўпларидан киритилган голлари сони 57 тани ташкил этади.



