Месси: “Гвардиола билан қачон яна учрашишимиз ҳақида гаплашмаймиз”
Aslanov Jasurbek
28 дек 2020, 09:52
“Барселона” ҳужумчиси Лео Месси ҳамон собиқ устози, айни дамда “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан гаплашиб туришини айтди.
“Сўнгги суҳбатимиз қанча вақтга чўзилганини билмайман, аммо биз гаплашиб турамиз. Биз яна қачон учрашишимиз ҳақида гаплашмаймиз. Мен учун Пеп — энг яхшиси. У ўзгача”, — дейди Месси.