
“Месси ва унинг дўстлари” жамоаси Чикагода бўлиб ўткан кўргазмали ўйинда “Бошқа дунё вакиллари” жамоаси устидан 9:6 ҳисобида зафар қучди. 26-ёшли футболчи 69-дақиқа майдонда ҳаракатланди, сўнгра бошқа бир жамоадошига алмаштирилди. Мазкур ўйинга 25000 томошабин ташриф буюрди.
Ушбу ўйин хайрия учрашуви доирасида ташкиллаштирилди. Олдиндан тузилган режага кўра, бундай ўйинларни 4 маротаба ўтказиш режалаштирилган эди. Лекин Жанубий Америкада бўлиб ўткан иккита учрашувдан сўнг, Месси промоуторлар билан келишмай қолган ва Лос-Анжелесдаги ўйинда иштирок этишдан бош тортган.