Мертенс - А Серияда 100та гол урган "Наполи"нинг учинчи футболчиси
22 мар 2021 17:16
Янгиликлар
Мертенс - А Серияда 100та гол урган "Наполи"нинг учинчи футболчиси
"Наполи" Италия чемпионати доирасидаги "Рома" (2:0)га қарши ўйинда ғалаба қозонди.
Бельгиялик ҳужумчи Дрис Мертенс ушбу ўйинда дубль қайд этди. 33 ёшли футболчи учун бу неаполликлар сафида А Сериядаги 99-100-голлар бўлди.
Дрис "Наполи" тарихида ушбу натижага эришган учинчи ўйинчи бўлди. Бунга қадар Марек Гамшик ва Антонио Войяк ҳам бундай натижага эришишган.
Футболчи 2013 йилнинг ёзидан бери Италия клуби шарафини ҳимоя қилади. Дрис жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 6та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар