Мерсисайд дербиси ўтказилмаслиги мумкин. Мухлислар огоҳлантирилди

Aslanov Jasurbek
7 дек 2024
"Ливерпуль" ва "Эвертон" ўз мухлисларига бир хил баёнот билан мурожаат қилишди.

"Шанба куни ўтказиладиган "Гудисон Парк"даги дербига узоқ йўл босиб келадиган мухлислар метереологик хизматнинг об-ҳаво ҳақидаги янгиликларини диққат билан кузатишни тавсия қиламиз.

Метереологик хизмат шанба кечаси Мерсисайдд кучли шамол бўлиши ва бу якшанба тонгигача давом этишини хабар беришди.

Узоқ йўл босиб келадиган мухлислар об-ҳаво ҳақидаги янгиликлардан сўнг эҳтиёт бўлиш сўралади" - дейилади клублар баёнотида.

Дарраг номли бўрон ҳозиргача қуйи лигаларнинг бир нечта ўйинини бекор қилишга улгурди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail