UZ

Сўнгги янгиликлар

05:05АПЛ. "Лестер" - "Ньюкасл" 2:4  0 05:00Лига 1. "Ланс" - "Лилль" 0:3  0 01:57Франция. "Ланс"ни мағлуб этиш "Лилль" учун қийин бўлмади  6 01:55АПЛ. "Лестер" ўз майдонида ютқазиб қўйди!  21 00:45"Барселона"нинг аппеляцияси рад қилинди  8 00:15АПЛ. Апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун 4 номзод маълум қилинди  4 23:59БАА. "Ҳатта" ва "Шаржа"да йирик ғалабалар, Ҳамдамовдан дебют гол  2 23:25Франция. Пешқадам 5-ўриндаги жамоа майдонига сафар уюштиради (асосий таркиблар)  5 23:07АПЛ. "Лестер" - "Ньюкасл". Асосий таркиблар маълум!  6 22:48Клопп: "Кучли тўртликка кира олмасак керак"  14 22:36"Манчестер Сити" ва "Челси" ЕЧЛ финалидаги ғолиблик учун футболчиларга қанча маблағ ажратгани маълум бўлди  11 22:13Жавоҳир Соҳибов: “Пахтакор” билан қайд этилган дуранг кейинги ўйинларга руҳан ёрдам бериши аниқ”  13 22:12Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  7 21:56Илдар Сакаев: "Про лигада камроқ хато қилган жамоа керакли натижани қўлга киритмоқда"  2 21:54Акмал Саитқулов: "Трансфер таъқиқини олингани футболчиларга қўшимча руҳият бағишлади"  1

Мен ўйинини Кристиан Пануччига ўхшатган Бахтиёр Ашурматов 45 ёшда Янгиликлар

Мен ўйинини Кристиан Пануччига ўхшатган Бахтиёр Ашурматов 45 ёшда

"Қўқон-1912" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов 25 март куни 45 ёшни қарши олди.

Бахтиёр Ашурматовнинг туғилган кунини "Қўқон-1912" телеграм каналидан ўқиб билдим. Энди-энди ўзбек футболига қизиққан пайтларим Ашурматов футболчи эди. Уни биринчи бор миллий терма жамоа либосида кўрганман. Ўшанда 2002 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида ҳаракат қилган жамоамиз ҳимоя чизиғини Бахтиёр Ашурматовсиз тасаввур қилиб бўлмасди.

Агар ўзим ўйинини кўрган футболчилардан Ўзбекистон термаси рамзий таркибини тузадиган бўлсам, бунда албатта Бахтиёр Ашурматовга жой топилади: ё ўнг қанот ҳимоясида ёки марказий ҳимояда, бу энди рамзийга яна кимлар киришига боғлиқ.

 2000-йиллар бошида "Рома" клуби Италияда бироз муддат гегемонлик ўрнатганини кўпчилик яхши эсласа керак. Тотти, Батистута, Эмерсон, Кассано - бу футболчиларнинг ўйини кўпчиликка манзур бўлганди. Ўша йиллари "Рома"да кучли ҳимоячилардан бири Кристиан Пануччи ҳам ўйнаган. Балки ҳозирги ёшлар бу футболчини танимас, лекин орамизда унинг ўйинини кўрганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Негадир мен ўшанда Бахтиёр Ашурматовнинг ўйинларини Пануччига ўхшатганман. Балки бўйи деярли тенг бўлгани учунми, ҳар иккаласи 2-рақамда ҳаракат қилгани боисми ёки соч турмаги ўхшаш бўлганиданми, хуллас "Рома"даги Пануччини кўрсам Ашурматов, Ашурматовни кўрсам Пануччи ёдга тушарди. Бундан ташқари, ҳар икки футболчи ҳам жамоа сардори бўлган. 

Ҳозир кўпчилик ёшлар Бахтиёр Ашурматовни мураббий сифатида билади. Энди икки оғиз унинг футболчилик даврини ёдга олсам, Ашурматов яккакурашлардан чекинмайдиган, тўпни олиб қўйиш учун жонини беришга тайёр ҳимоячилардан эди. У ўзини ҳам, рақибларини ҳам аямасди. Уни қўпол футболчи деб бўлмасди, лекин жуда кескин ўйнарди. Масалан, у билан "Пахтакор"да тўп тепган Гочгули Гочгулиев кўпроқ классик ҳимоячилар қаторига киради, Ашурматов эса жангчи эди. 

Катта футболдаги фаолиятини 1994 йил МҲСК сафида бошлаган Ашурматов кейинчалик 1997 йил "Пахтакор"га кўчиб ўтади ва икки мавсум шу жамоа шарафини ҳимоя қилади. 2000 йил "Дўстлик" таркибида ўйнаб Ўзбекистон чемпиони бўлган Бахтиёр Ашурматов сўнгра яна "Пахтакор"га қайтади. 2003 йилга келиб 26 ёшли ҳимоячи ўз кучини синаб кўриш мақсадида Россия Премьер-лигасига йўл олади ва "Спартак-Алания" билан шартнома имзолайди. Ўша йил иккинчи даврани "Торпедо-Металлург"да ўтказган моҳир ҳимоячининг Россияда унчалик иши юришмай яна "Пахтакор"га қайтиб келади ва 2004-2005 йилларни тошкентликлар таркибида ўтказади. 

2005 йилнинг ярмида яна Россияга кетган Ашурматов бу сафар "Крилья Советов" билан шартнома тузади. Афсуски, унинг рус диёрига иккинчи қайтиши ҳам муваффақият келтирмайди. "Томь" билан кечган ўйиннинг 77-дақиқасида захирадан тушган Ашурматов орадан кўп ўтмай жиддий жароҳат олиши натижасида уч ойга сафдан чиқади. Германияда даволаниб қайтган ҳимоячи икки йил деярли футбол ўйнамайди. Фақат 2007 йилга келиб яшил майдонга қайтган Ашурматов Россиядаги фаолиятига якун ясайди ва Ўзбекистонга қайтиб, ўша йиллари довруғи дунёга достон бўлган "Бунёдкор" футболчисига айланади. 

"Бунёдкор" сафида уч ажойиб мавсумни ўтказган футболчи кутилмаганда узоқ "Хоразм" таклифини қабул қилади ва 2010 йилни шу жамоа либосида ўтказади. Ўша йил "Локомотив" олий лигадан биринчи лигага тушиб кетганди. 2011 йил "темирйўлчилар" сафига ўтган Ашурматов жамоанинг бир мавсумнинг ўзидаёқ олий лигага қайтишига муносиб ҳисса қўшади. У 2012 йилни ҳам "Локо" таркибида бошлаб, биринчи давра ярмида футболчилик фаолиятига якун ясайди ва мураббийлик касбини бошлайди. 

Бахтиёр Ашурматовнинг мураббий сифатида бошқарган илк клуби "Гулистон" бўлган. 2013 йил олий лигада ўйнаган "Гулистон" бир нечта ўйинлари билан ёдда қолганди. Ашурматов сирдарёликлар бошқарувидан кетгач, бироз муддат "Бунёдкор" мураббийлар штабида фоалият олиб борди, кейинроқ эса "Навбаҳор" ва "Андижон" клубларини бошқарди. Бахтиёр Ашурматовнинг мураббий сифатидаги энг катта ютуғи ҳозирча 2018 йил АГМК билан Ўзбекистон Кубогида зафар қучгани бўлиб турибди. Эсингизда бўлса, ўша йил кўпчилик "Пахтакор" ғолиб чиқишини тахмин қилган, бироқ олмалиқликлар якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. 

Ашурматов ёш мураббийлардан бири. У жамоасини муҳим ўйинларга қандай тайёрлашни билади. Футболчиларга мотивация бериши ҳам жойида. Умуман олганда, юртимизда Бахтиёр Ашурматовга ўхшаган футболчилар ва мураббийлар кўпайгани маъқул. У футболчи пайти курашувчан эди, мураббийликда ҳам шогирдларини курашга ундайдиган шахс сифатида таассурот қолдирмоқда. 

Шу ўринда сайтимиз ходимлари ва мухлислари номидан Бахтиёр Аъзамовични қутлуғ 45 ёши билан табриклаб қоламиз. 

Х.Холиқов. 



МАЪЛУМОТ УЧУН

Бахтиёр Аъзамович Ашурматов

1976 йил 25 март куни Қўқон шаҳрида таваллуд топган. 

Бўйи - 187 см. Амплуаси - ҳимоячи. 


Футболчилик фаолияти:

1994 - 1997. МҲСК

1997 - 1999. "Пахтакор"

2000. "Дўстлик"

2001 - 2002. "Пахтакор"

2003. "Спартак-Алания"

2003. "Торпедо-Металлург"

2004 - 2005. "Пахтакор"

2005 - 2006. "Крилья Советов"

2007 - 2009. "Бунёдкор"

2010. "Хоразм"

2011 - 2012. "Локомотив"


Мураббийлик фаолияти: 

2012 - 2013. "Гулистон"

2014 - 2015. "Навбаҳор"

2016. "Андижон"

2017 - 2018. "Бухоро" (техник директор)

2018. АГМК

2019. "Сурхон" (қисқа муддат)

2019дан ҳозиргача "Қўқон-1912" бош мураббийи. 

Ашурматов шунингдек, Ўзбекистон олимпия терма жамоасини ҳам бошқарган. 


Футболчи сифатида эришган ютуқлари: 

Ўзбекистон чемпиони - 1998, 2000, 2002, 2004, 2007, 2008, 2009. 

Ўзбекистон вице-чемпиони - 1995. 

Ўзбекистон Кубоги соҳиби - 2000, 2001, 2002, 2004, 2008. 

ОЧЛ ярим финалчиси - 2008. 

Мураббий сифатида 2018 йил АГМК билан Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган.

P.S. Бахтиёр Ашурматовнинг суратлари мақола муаллифига тегишли

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
28 мар 15:11:17
тешавой
Манга уни мухлисларга алохида кулини кутарип куйиши йокади.майли сог булинг Кумин брат.Навбахорди кокишимиз керег
   
28 мар 15:09:04
тешавой
Бахтийор ашурматов Яхши инсон у хамиша узини мухлисларга курсатгиси келади Номон хасанов ва Рустам Абдулаев урис сифатлардан аааанча яхши инсон деб уйлеман
   
28 мар 12:17:45
jigarbandlarim
Диего Армандо Марадона Mexico 86 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пануччини тирногигаям арзимайди бу ДОВДИР.Умуман ухшамайди.Буни МТЖда килган хатоларини санасам кечгача ёзишимга тугри келади.Яна жияни Рустам Ашурматовни хам таниш билиш килиб футболга киргизган.Бу Тога жиянлар УЗБЕК МУХЛИСЛАРИНИ АСАБИЙЛАШТИРИБ УМРИНИ КИСКАРТИРИШДАН БОШКАСИГА ЯРАМАЙДИ.
Инсонни инсонийлиги ажратиб туради. Бахтиёр Ашурматовни туғилган куни билан табриклаб, тилаклар билдирилган. Бундай кунда ёмонликни кавлаб гапириш бизни мусулмончиликка тўғри келмайди. Тўғри, хаммани бирдай хурсанд қилиб бўлмайди, лекин инсонга туғилган кунида билдирилган тилакларга қўшилишини билдириш хам, уни оиласида олган тарбиясидан далолат беради...
   
28 мар 10:54:32
Диего Армандо Марадона Mexico 86
Пануччини тирногигаям арзимайди бу ДОВДИР.Умуман ухшамайди.Буни МТЖда килган хатоларини санасам кечгача ёзишимга тугри келади.Яна жияни Рустам Ашурматовни хам таниш билиш килиб футболга киргизган.Бу Тога жиянлар УЗБЕК МУХЛИСЛАРИНИ АСАБИЙЛАШТИРИБ УМРИНИ КИСКАРТИРИШДАН БОШКАСИГА ЯРАМАЙДИ.
   
27 мар 23:41:53
Haqiqat_2
Пануччи Реалда ҳам ўйнаган, буни ёш Реамчилар билмаса кере
   
27 мар 23:40:50
Haqiqat_2
Sanjar Medvejatnik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xamiwa cicp qoygan en kereli oynlada
чичганлиги қачон ўзи
   
27 мар 23:07:15
C-19
Ок Гугл. Кристиан Пануччи.
-1   
28 мар 00:24:24
ALFREDI DI STEFANO
Haqiqat_2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пануччи Реалда ҳам ўйнаган, буни ёш Реамчилар билмаса кере
Gnamselona FANATKALARI omon bulsin
-1   
28 мар 00:03:57
Mentalist.uz
Ўзбекистон олимпия терма жамоасида хам ишлаган тугри
-1   
27 мар 22:54:13
Sanjar Medvejatnik
Xamiwa cicp qoygan en kereli oynlada
-2   
28 мар 01:53:22
Nodir Yusupov
Ashurmatov o'ynagan davrlarda Asror Aliqulov,F yodorev, Kapadze, Qosimov, Jeparov qolaversa Shatskix, Genirix kabilar bor edi... Shunday tarkib bilan mundialdan mosuvo bo'lganmiz... Endi biz mindialni orzu qilishda davom etaversak kerak aaa...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика