UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  5 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Мен – Криштиану Роналду Янгиликлар

Мен – Криштиану Роналду

"Олтин тўп"нинг янги соҳиби Криштиану Роналду ҳақида барча маълумот билан танишиб олинг.
- Месси билан мен таққослашлари ёқмайди. "Феррари" ва "Порше"ни солиштириб бўлмайди, сабаби улар турли автомобиллар.

 - Янада кўпроқ ғалабаларга эришишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни ютсам? Унинг учун ўз музейимда жой тайёр.

 - Кимдир мени кучли деб ҳисоблайди. Кимдир - Мессини. Аммо якунда улар биттасини танлашлари керак. Фикримча айни пайтда энг кучлиси – мен.

 - Ҳам терма жамоада, ҳам "Реал"да бахтлиман. Шу боис қандайдир босимни ҳис қилмаяпман.

 - Жуда яхши бўлганим учун мени ёмон кўришади.

 - Сизнинг севгингиз мени янада кучли қилади, сизнинг нафратингиз мени ўқ ўтмайдиган қилади.

 - Сэр Алекс – футболдаги отам. Унинг менга айтган илк гапи: "Профессионал бўл, ўз мақсадларингга қараб илдам бор, ҳеч қачон ишончни йўқотма".



 - Агар ишларим у қадар яхши кетмаса газета ва матбуотда ўзим ҳақимда нималар ёзишаётганини кузатадиганлардан эмасман.

 - Энг ёқимсизи – майдондан ташқаридаги ишларим учун танқид қилишлари.

 - Ўзимнинг кўплаб ўйинларимни кўраман. Шу орқали қайси жиҳатларимни кучайтиришимни билиб бораман.

 - Балки, мен Бекхэмга ўхшарман. Аммо ҳеч қачон бошқага қараб ҳаракат қилмайман. Мени ўз стилим бор, шу боис Бекхэмга ўхшашлигим оддий тасодиф.

 - Менинг топ-3 мода брендларим: Tom Ford, DSquared2 ва Dolce & Gabbana.

 - Идеал аёл? Ирина Шейк.

 - Ўз соч турмагимни кўп бор ўзгартираман. Аммо олдинги соч турмаклар тарихда қолди.

 - Машиналарни ёқтираман, бу менга ёқади. Менда "Бентли", "Феррари", "Ауди", "Порше", "Мазерати", "Ламборгини" ва бошқа автомобиллар бор.



 - Менда кўп ёмон ҳислатлар бор. Агар биттасини айтиш керак бўлса – бу қайсарлик.

 - Мен оддий бола бўлганман.

 - Акам билан битта хонада турардим, хона деворларида биронта плакат йўқ эди, сабаби барча мебеллар бунга имкон бермасди.

 - Ҳаётимдаги энг қийин қарор – футбол ўйнаш учун уйимдан кетганим. Фақат шундай тарзда ўз орзуимга ета олардим. Ўшанда 11 ёшда эдим.

 - Агар ўғлим футболчи бўлса зўр бўларди.

 - Ўзимга савол бердим: "Агар футболчи бўлмаганимда ким бўлардим?" Ўйлашимча, акаларим ва опаларим каби сотувчи ёки қурувчи.

 - Мени исмим Роналдь Рейган шарафига қўйилгани рост. Онам унинг АҚШ президенти сифатида олиб борган ишларининг катта мухлисаси эди.

 - Рейган иштирокидаги филмларни кўрганимни эслай олмайман.

 - Ромни ёки Обама? Обамага овоз берган бўлардим. У ажойиб таассурот қолдирмоқда.

 - Уйда Болливудда суратга олинган ҳинд киноларини кўрардик.

 - Мағлубият – фаолиятимдаги камчиликлардан бири.

 - Терма жамоада ғалаба қозониш клубдагидан кўра қийинроқ.

 - Испанияга Евро-2012да ютқазиб қўйганимизда, йиғламаганман.

 - Ҳа, Пепени дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири деб ҳисоблайман. Уни жуда ҳам қўпол деб ўйлайсизми? Бу нотўғри фикр. Агар Пепе майдонга туша олмаса уни ўрнини бошқаси тўлдира олмайди.



 - Мағлубиятлардан сўнг ўз яқинларим билан бирга бўлишни ҳуш кўраман.

 -- Баъзан ниқоб ортига ўтиб туриш ҳам керак, сабаби ҳар доим ҳам барчага . Бу мумкин эмас, бундай қила олмайман.

 - Одамлар мени билишмайди. Барча мен ҳақимда билишини ҳам истамайман, фақат яқинларим, жамоадошларим ва дўстларим. Қолганлар мени ташвишга солмайди.

 - "Реал"даги илк кунларимда Пепе ва Кака билан кўп мулоқотда бўлганман, сабаби биз бир тилда гаплашамиз. Бироқ биз жамоадан ажралиб қолмагандик.

 - Ла Лига – жаҳондаги энг қийин чемпионат.

 - Жозе Моуриньо – камтар йигит, жуда оддий. Доим у билан ҳазиллашардик, кулишардик. Машғулотларга келганида, Жозе мутлақо бошқа – жиддий, профессионал.

 - Фаолиятимдаги энг ёмон кун – "Бавария"га қарши ўйинда пенальтидан гол ура олмаган куним (2012 йил 25 апрель. ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашуви).


Нарзулла Сайдуллаев таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика