

Ўйин 4:0 ҳисобида Каталония клубининг ғалабаси билан якунланди, Мелнинг фикрича, бу натижада ҳакамнинг хиссаси катта.
"Ўйинда етарли даражада яхши ҳаракат қилдик. Ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилагунча ҳеч нарса содир бўлмаган эди. Ўзим марказий ҳужумчи бўлганман ва бундай вазиятларда ҳеч қачон қарор мени фойдамга чиқарилмаган. Шундан сўнг ўйинда ҳаммаси ўзгариб кетди. "Барселона" бундай қарор билан ғалабага эришганидан афсусдаман.
Ўйиндан кейинги протоколда ҳакам мен ҳақимда нима ёзишини билмайман, аммо бу ёлғон бўлади. У мени четлатишидан олдин, ҳакамга қарата "бизнинг фойдамизга ҳам хуштак чалинг" деган эдим. Бу сўзлар қизил карточкага сабаб бўлади деб ўйламайман" - дейди Мель.



