Мексика – Уругвай. Суарес ўйинни ўтказиб юборади

Narzulla Saydullayev
5 июн 2016, 15:35
Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Америка кубоги-2016 1-турида Мексикага қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

29 ёшли футболчи Испания кубоги финалида «Севилья»га қарши ўйинда (2:0) олган жароҳатини даволаш билан банд.

«Суарес аниқ ўйнамайди. У ҳозир майдонга тушишга тайёр эмас. Луис 100 фоиз тайёр бўлсагина майдонга туширамиз», – дейди Уругвай бош мураббийи Оскар Табарес.

Мексика – Уругвай учрашуви тонгда, Тошкент вақти билан соат 5.00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›