"Меҳрибонлик уйи-23 кубоги" бўлиб ўтмоқда

Tolibjon Qosimov
6 янв 2017, 15:06
Кеча "Меҳрибонлик уйи-23 кубоги"га старт берилди.

Мусобақа 23-сонли меҳрибонлик уйи спорт саройида бўлиб ўтмоқда. Унда 2001-2002 йилларда туғилган болалардан иборат жамоалар иштирок этишмоқда.

Олти жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб бораяпти.

"A" гуруҳи: "Пахтакор", "Челано", FKDM-23
"B" гуруҳи: "Локомотив", "Спартак", БЎСМ-16

Қуйида кеча ва бугун бўлиб ўтган гуруҳ ўйинлари натижасини келтириб ўтамиз.

05.01.2017
"A" гуруҳи


FKDM-23 - "Пахтакор" 8:6
"Челано" - "Пахтакор" 1:4

"B" гуруҳи

"Локомотив" - "Спартак" 6:12

06.01.2017
"A" гуруҳи


FKDM-23 - "Челано" 13:2

"B" гуруҳи

БЎСМ-16 - "Локомотив" 8:1
БЎСМ-16 - "Спартак" 5:4

Ярим финал

FKDM-23 - "Спартак"
"Пахтакор" - БЎСМ-16


Мусобақанинг ярим финал ва финал учрашувлари эртага ўтказилади.



Мусобақа ташкилотчилари: "Сен ёлғиз эмассан" фонди, 23-сонли меҳрибонлик уйи, Ўзбекистон футзал Ассоциацияси.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›