МДҲ ўйинлари. Ўзбекистон бронза медалини қўлга киритди

Aziz Tukhtamuradov
11 сен 2021, 17:46
Россиянинг Қозон шаҳрида МДҲ ўйинлари якунига етди.

Бугун мусобақанинг футзал бўйича баҳсларида медаллар учун ўйинлар ўтказилди. Бронза медали учун баҳсда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қирғизистон U-20 терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Шиддатли кечган баҳсда йигитларимиз 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди ва бронза медалларига сазовор бўлишди. 

МДҲ ўйинлари. Қозон

"Мирас" аренаси. Бронза медали учун баҳс

Ўзбекистон U-20 - Қирғизистон U-20 4:3

Ўзбекистон таркиби: Камол Назаров, Қосимжон Сафаров, Далер Эшонқулов, Шаҳрам Фахриддинов, Нурилло Тоштемиров.

Захира: Умиджон Маҳрамов, Тимур Салимов, Муҳаммадюсуф Муҳаммаджонов, Дамир Мамадолиев, Абдусаттор Абдураҳмонов, Самандар Муродқулов.

Мураббий: Фурқат Ҳайруллаев. 

Терма жамоамиз сафида Далер Эшонқулов, Қосимжон Сафаров, Камол Назаров ва Тимур Салимов гол уришга муваффақ бўлди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia