Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи

Khoja
14 ноя 2025, 09:00
"Реал Мадрид" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб ва терма жамоадаги профессионал фаолиятидаги 399 ва 400-голларини урди.

Бу воқеа кеча Украина термасига қарши баҳсда рўй берди.

Шу тариқа, Мбаппе 26 ёшида футбол тарихидаги афсонавий Пеледан кейин бу маррага эришган иккинчи энг ёш футболчига айланди.

Мбаппе клуб даражасида “Монако” сафида 27, “Реал” учун 62 ва “ПСЖ” учун 256 та гол урган. Унинг ҳисобида Франция терма жамоаси сафида ҳам 55 та гол бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›