UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  0 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  3 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  4 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  1

Мбаппе сабабли Луис Энрике клуб раҳбарияти билан мунозарага бормоқда Янгиликлар

Мбаппе сабабли Луис Энрике клуб раҳбарияти билан мунозарага бормоқда

Жума оқшомида бир бомба янгилик оммага маълум қилинди.

Қатар амири қарорига кўра, Килиан Мбаппе Япония турнесига бормайдиган бўлди. Франция матбуоти эса клуб уни хоҳламаётганлигини айтмоқда. Клубнинг бундай қарорга келаётгани сабаби эса футболчи бир йиллик қолган шартномасини узайтиришдан бош тортаётгани бўлмоқда.

Мбаппе ва ПСЖ ўртасидаги жанжаллар ёзнинг бошидан буён бор. Клубнинг қатарлик эгаси эса қаттиқ қарор чиқариб бўлган: ёки футболчи шартномани узайтиради ёки шу ёзда жамоадан кетади. Ўз навбатида клубдагилар франциялик форварднинг "Реал" билан шартнома имзолаб бўлганига ишонмоқда. Энди бу воқеликларга Луис Энрике ҳам қўшилган.

Испаниялик мутахассис ўз ғояларини барчага айтган ҳолда жамоа бошқарувини қўлига олган. У барча қарорларни ўзи чиқаришини айтган. Аммо ҳозирча барчаси ҳам бундай бўлаётгани йўқ. "Relevo" хабарига кўра, мураббий илк навбатда клуб спорт директори Луиш Кампуш билан жанжаллашган. Раҳбарият айни дамда Мбаппега босим ўтказиш билан банд бўлиб турган вақтда, бу кийим алмаштириш хонасига ҳам таъсир қилган. Луис эса барчаси яхши бўлишини ва футболчилар ўртасидаги атмосферани бузиб юбормасликни истамоқда.

Шу сабабли у клуб раҳбарияти қарорларини бажаришни истамаяпти ва барчасини охиригача етказиб қўймоқчи. Мураббий ҳар қандай ҳолатда ҳам Мбаппени тўғри ишлатшни истамоқда ва ҳозирги ҳолатдан мамнун бўлмаяпти. Луис клубга келаётганда лойиҳаларида Мбаппе асосий ролда бўлишини айтган. Мураббий Мбаппесиз ишласа ҳам бўлишини, бироқ кейинчалик натижани талаб қилишмаслигини талаб қилмоқда. Ўз навбатида бу фикр клуб раҳбариятига маъқул келмаган.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика