Мбаппе: "Рэшфорд - АПЛдаги энг хавфли ҳужумчилардан бири"

Mirjalol Normatov
19 окт 2020
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЕЧЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бундай ҳолатда пенальти тепаётганингда қанчалик машғулот қилганингни ҳам фарқи бўлмай қолади. Барчаси ишончга боғлиқ. Рэшфорд - ўзига ишонган футболчи ва АПЛдаги энг хавфли ҳужумчилардан бири. Погба у ҳақида кўп гапиради ва мақтайди.

Ростдан ҳам, футболчилар доимо масъулиятни ҳис қилиши керак. Чунки улар дунёнинг энг яхшиларидан бири бўла олишади. Раҳбарият эса биз учун қайғурмоқда, уларга ғалабалар билан жавоб қайтаришимиз керак", - деди Мбаппе.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal