

"Килиан Париж клуби билан шартномасини узайтиради ва ҳеч қачон Мадриднинг "Реал" клубига ўтмайди", - деб хабар бермоқда франциялик журналист Франсуа Галлардо.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум 24 ёшли футболчи ПСЖ сафида барча мусобақаларда 28 ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди.
Transfermarkt портали Мбаппенинг трансферини 180 млн еврога баҳоламоқда.



