Мбаппе жаҳон чемпионатини белидаги оғриқ билан якунлади

Aslanov Jasurbek
21 июл 2018, 16:07
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатини жароҳат билан якунлади.

Мбаппе Бельгияга қарши ЖЧ-2018 1/2 финал баҳси (1:0) олдидан белини шикастлаб олди. ПСЖ футболчиси душга кетаётганда эҳтиётсизлик қилган. Мбаппе кучли оғриқ ҳис қилди, аммо Франция терма жамоаси шифокорлари ёрдамида мундиалнинг ҳал қилувчи баҳсларида қатнаша олди.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Хорватияга қарши ЖЧ-2018 финалида 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Мбаппе турнирда 4та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›