UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  0 21:10"Женоа" — "Рома". Таркиблар маълум  0 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  7 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  3 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  2 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3 18:58Брандт АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:25Энцо Фернандес: "Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш"  3 17:58Про лига. 1-тур ўйинлари саналари маълум  1 17:27АПЛ клуби “Ювентус" ҳужумчисини трансфер қилишга тайёр  1 16:49Гвардиола дисквалификация туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади  3 16:13"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин  20 15:44Футболнинг нони қаттиқ  5 15:21"Футбол олами". Маош йўқми? Ўйнамаймиз!   0

Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда Янгиликлар

Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда

Трансфер бозорида Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоя чизиғи атрофида янги интрига юзага келмоқда.

Испания ОАВ маълумотига кўра, "қаймоқранглилар" эътиборига Аргентина терма жамоаси ва Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро тушган. Хабар қилинишича, мадридликлар ҳимояни ёзги трансфер ойнасидаёқ кучайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

27 ёшли аргентиналик футболчига нафақат "Реал", балки "Барселона" ва "Атлетико" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу эса эҳтимолий келишувни Испания ичидаги ҳақиқий трансфер курашига айлантириши мумкин.

Ромеро 2022 йилнинг августидан бери "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Тахминий бозор қиймати 60 млн еврога баҳоланмоқда. Англияликлар бу каби трансферга осонликча рози бўлмаслиги аниқ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика