

ЎФА бу борада расмий мурожаат билан чиқди.
Хабарингиз бор, ОФК режаларига бироз ўзгартириш киритди ва ЖЧ саралаш учрашувларининг қолган қисмини Саудия Арабистони мезбонлигига тақдим этди. Саудия эса бизнинг гуруҳдаги принципиал рақибимиз ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалдан режалаштирилгани каби 29 май куни эмас, 20 май куни йиғиладиган бўлган. ФИФА кунлари 15 июнга қадар давом этиши ҳисобга олинса, чемпионатда тахминан 28 кунлик танаффус юзага келади. Бу вақтда Про лига учрашувлари давом этади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.



