

- Мен ўз голларимдан ва ўйиндаги ғалабадан мамнун бўлдим. Мен ажойиб чемпионлар билан ўйнадим, аммо ҳозирги ПСЖ мен ўйнаган энг яхши жамоадир.
Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман ва буёғига ҳам голлар ура оламан, - дейди Икарди.
26 ёшли Икарди жорий мавсум 4та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассистга эришган.



