Маурицио Сарри "Атлетико" билан ўйиндан олдин нималар деди?

Alisher
18 сен 2019, 18:50
"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри ЧЛ 1-тур доирасидаги "Атлетико"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз "Ювентус"миз. Шундай экан майдонга чиқар эканмиз, фақат ғалаба ҳақида ўйлаймиз. Ҳозирги вақта Италия жамоалари Чемпионлар лигаси учун фаворит деб айта олмайман.

"Атлетико" - ЧЛда ғолиб чиқишга қодир бўлган жамоалардандир. Жамоа бош қаҳрамони Антуан Гризманни йўқотди.

Аммо, Жоау Феликсдек иқтидор сотиб олинди. Бундан ташқари, Саулни ҳам эътироф этиш даркор", - дейди Сарри.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ва "Ювентус" клублари ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: juventus.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›