Матюиди жароҳат олди. “Арсенал” футболчиси эса Франция терма жамоасига чақирилди

12 ноя 2019, 08:44
“Ювентус” футболчиси жароҳатга йўлиқди.

“Милан”га қарши баҳсда Блез Матюиди қовурғасини жароҳатлаб олди. Натижада у Франция терма жамоаси билан ФИФА кунлари доирасида баҳсларга қатнаша олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига эса “Арсенал” футболчиси Маттео Гендузи терма жамоага чақирилди.

Французлар Евро-2020 сарлаши доирасида Молдова (14 ноябр) ҳамда Албания (17 ноябр) термаларига қарши баҳс олиб боради.

Гендузи ҳали терма жамоада дебют қилмади. У жорий мавсум “Арсенал” сафида 16 та ўйинда қатнашиб, 3 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FootballHD

Сўнгги янгиликлар

Барча ›