Маттиас Гинтер: "Ҳозир "Легия" - умуман бошқа жамоа"

Tolibjon Qosimov
22 ноя 2016, 11:16
"Боруссия" (Дордмунд) ҳимоячиси Маттиас Гинтер ЕЧЛ 5-тури доирасидаги "Легия"га қарши баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Олдиндаги учрашув бизнинг олдинги ўйинимизнинг такрори бўлади деб ўйламайман. Ҳозир "Легия" - умуман бошқа жамоа. Улар "Реал" билан дуранг (3:3) ўйнашди, адашмасам у ерда янги мураббий ишламоқда", - дея "Боруссия" футболчисининг сўзларини келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 1-турида "Боруссия" сафарда "Легия" дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com