

“Ювентус”ҳозир бир неча йиллардан буён А серия жамоаларини қўрқувда ушлаб тура олган жамоа эмас. Албатта бошқа жамоалар ҳам анча кучайишди.Ўйлашимча, туринликлар ҳимоя чизиғи анча заифлашди. Улар Дани Алвес ва Леонардо Бонуччи жамоани тарк этгач, иккита трансферни амалга оширишлари лозим эди.
Бонуччи ҳимоя чизиғи етакчиси эди ва у орқали кўп камчиликлар ёпиларди. Туринликлар ҳимояда ўтган мавсумдагидек кучли эмаслар”, дея Маттеуснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sun нашри.



