Маттеус Ўзилнинг ўйинларига таъриф берди

Mirjalol Normatov
24 июл 2018, 19:55
Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Лотар Маттеус ярим ҳимоячи Месут Ўзилнинг ўйинларига фикр билдирди.

"Футбол - бу футбол, сиёсат - бу сиёсат. Ўтган йиллар давомида Месут Германия термасида ажойиб ўйинларни намойиш қилди. Бироқ сўнгги бир ярим йилда у тўрт йил олдинги савиясини кўрсата олмади.

Унинг термадаги даври якунига етганди деб ўйлайман. Бу сиёсатчиларнинг қарори туфайли эмас. Унинг ўйинлари мени тўлқинлантирмаяпти. Олдинги Ўзилни кўрмаяпман. Германияда топ-футболчи ўз савиясидан бироз тушса, ўша авлоднинг бошқа футболчисига имконият берилаверилади. Бу мамлакат футболидаги одатий ҳол", - деди у.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›