

"У жуда важоҳатли. Ундан ташқари яхши инсон ва ўта ҳиссиётга берилувчан. Ундан кутилмаган ҳаракатларни кутса бўлади. Баъзида муҳим гапларни гапириб турган пайтда йиғлаб юборади.
Клубга энди келган вақтимда у Райан Гиггз билан ўтирганди. Ёнида 3 бокал "Риоха" виноси турганди. У мендан ичишимни сўради, бироқ рад жавобини бердим. Ван Гал бироз ичдида: "Хўш, кимсан? Гапир", деди.
Бироз хайратландим: "Исмим Хуан, ёшим 26да, футбол ўйнайман". У: "Йўқ-йўқ, буни биламан. Қандай инсонсан? Оиланг борми? Сенга ҳаётнинг қайси томонлари муҳим?".
У нафақат кучли тактик, балки руҳшунос ҳам эди. Ундан кўп нарсаларни ўргангандим", - деди Мата.



