

"Ҳаёлда барибир "Пахтакор". Юз фоиз диққатни қаратиб бўлмаяпти. Аммо, эртага майдонга чиққандан сўнг барчасини унутиб, тўлиқ бор кучимни ишга солишга ҳаракат қиламан. Энг яхши кўрган жамоам бўлса ҳам, у ерда катта бўлган бўлсам ҳам футболчи сифатида профессионал бўлишимиз ва ишга тўлиқ ёндашишимиз керак. Ўйлайманки яхши ўйин бўлади. Шамоллашим? Ичимда бироз инфекция қолган ва ҳозир даволаниш жараёнидаман", — деди теҳронликлар хавбеки.
Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади.




