UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  0 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  2 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  26 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13

"Машъал" янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

"Машъал" янги футболчиларни таништирди

Бугун "Машъал" клуби ўз футболчилари билан таништирув ўтказди.

Баҳром Вафоев номли стадионнинг матбуот анжуманлари залида ўтган маросимда клуб бош директори Илҳом Қурбонов, бош мураббий Александр Хомяков, клуб футболчилари , клуб раҳбарияти, ОАВ, мухлислар клуби вакиллари иштирок этди.

Бугунги тақдимот тўрт қисмдан иборат бўлди.

1- Дастлаб очилиш қисми бўлиб унда жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар ва мураббий мухлислар олқиши остида кутиб олинди. "Машъал" клубининг Навруз табриги ўқиб эшиттирилди.

2-қисмда даврага йиғилганлар билан клуб ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Бунда ОАВ ва мухлислар клуб раҳбарияти, бош мураббий, футболчиларга ўз саволлари билан мурожаат этди.

"Аввало ҳаммани кириб келган баҳор айёми Наврўз билан чин дилдан муборакбод этаман. Мавсумни жароҳатсиз ўтказишни тилайман", - дейди Илҳом Қурбонов

"Барчани кириб келган байрам ва футбол мавсуми билан табриклайман. Ушбу байрам ҳаммамизга қувонч олиб келсин. Мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз. Бугунги дастурга бизга ва клубга бефарқ бўлмай йиғилганларга миннатдорчилик билдираман. Мен ўйлайманки "Машъал" клуби қадрдон клубларингизга айланган",- дейди жамоа бош мураббийи Александр Хомяков

Дастлабки саволлар клуб бош директори Илҳом Абдуғаниевичга берилди.

- Илҳом Абдуғаниевич, "Машъал" ҳаммага маълумки Ўзбекистонда ўз режаси ва стратегиясига эга бўлган жамоалардан биридир. Ҳозир бу ҳақида айтиб ўта оласизми яқин йиллар учун клуб режаси қандай ташкил этилган?

- Олий лигада биз биринчи йил ўйнаганимиз йўқ. Тасодифлар билан 1-лигага тушиб кетганмиз. Ҳар доим ҳам юқори ўринларга ҳаракат қилганмиз. Мана бу йил Олий лигага чиқдик. Энди лигада жон сақлаш учун эмас ,балки совринли ўринлар учун ва кучлилар сафига қайтишни истаймиз. Тўғри, Олий лигага шу мавсум чиққан жамоани кучлилар сафига қайтишга ҳаракатига ишонмаслиги мумкин , лекин биз фақат бу йил эмас олдин ҳам Олий лига аъзоси эдик. Мақсадимиз фақат кучлилар сафида юриш.

- Клубнинг айнан шу мавсум учун олдига қўйган вазифа нимадан иборат?

- Ҳомийларимиз қўйган вазифа кучли саккизлик ва максимал ҳаракат. Биз бундан ҳам юқорироқ поғонага киришга ҳаракат қиламиз. 2-3 йиллик дастур ишлаб чиққанмиз ва агар бу йилда кучли бешликка кира олсак ,кейинги йил ОЧЛ учун ҳаракатни бошлаймиз. Реажаларимиз шундан иборат.

- Илҳом ака бу йил стадионимиз аҳволи ҳар йилларга нисбатан пастроқ ҳолатда. Бу нима билан боғлиқ?

- Майдон ҳақида гапирадиган бўлсак , ҳолати анча яраланган ҳолатга келган эди. Буни устида катта иш олиб борилди. Мавсумга тайёргарлик олдидан бизга боғлиқ бўлмаган об-ҳаво жиддий таъсир ўтказди. Яраланган жойларни тиклаш учун вақт керак. Олдинги ҳолатини тиклаш ишлари кетмоқда. Майдонга келсак айни вақтда 70 фоиз тайёр. Яна озгина вақт керак ва апрелнинг ўрталарига келиб 100 фоиз тайёр ҳолатга келтирамиз. Стадионимизни "А" классга қайтармоқчимиз ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Режамиз икки йиллик бўлгани учун биз кейинги йилдан ОЧЛ учун ҳаракат қиламиз ва стадионимиз ҳам талаб даражасида бўлиши керак. Йил охирига келиб стадионимиз "А" классга кириш керак. Йигитларимизга ишонамиз ва улар буни уддалай олиб йўлланмани қолга киритсак Муборак шаҳрида ҳам ОЧЛ ўйинларини кўрамиз.

- Клубнинг моддий аҳволи ҳақида сўрамоқчи эдик. Бу борада фикрингиз қандай?

- Бизнинг асосий ҳомийимиз " Муборакнефтгаз" ҳолдинг компанияди ҳисобланади. Айни вақтда моддий аҳволда қийинчиликка дуч келдик. Муборак “Нефтигаз" билан ҳамкорликда "Машъал" клубига ёрдам бериш бўйича келишув бор. Ушбу байрамдан сўнг бу масала тўлиқ ҳал бўлади ва ижобий натижага эришамиз. Тўғри бугунги кунда "Нефтигаз"га кўп масалалар бириктирилган ва шунга қарамасдан бу компания бизни ёлғиз қолдирмайди. Муборак халқи нефт-газ қазиб олиш ва етиштириш билан шуғуллангани боис , бизда театр ҳам, амфитеатр ҳам , кинo ҳам футбол. Бизда фақат мана шу футбол маданий дам олиш жойи ҳисобланади. Буни тушунган ҳолда ёрдам бериш ҳақида айтган. "Муборакнефт-газ" билан Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳамкорликда 50 га 50 шаклда клубни ҳомийликка олган. Озгина муддат керак ва ҳужжатларни расмийлаштириб секин секин ишга киритамиз. Молиявий ҳолатимиз ижобий тарафга ўзгаришига ишонаман.

Иккинчи қисмда саволлар жамоа бош мураббийи Хомяковга берилди.

- Жиззахдаги дуранг сизни қониқдингизми? Дуранг сафарда ғалабага тенгми? Ўтган йили Жиззахга мухлислар билан борганимиз ғалаба қозонган эдик.

- Агар мухлислари билан бориб ғалаба қозонишимизни билганимизда сизларни ҳам олиб кетар эдик (кулади). Биз Жиззахга "Сўғдиёна"ни меҳмондўстлигини кўришга бормадик. Биз оддий ўйин кутмаганини билар эдик. Ютишини жуда-жуда истаган эдик. Футболга омад жуда муҳим.Масалан биз биринчи голни урдик уни ҳисобга олишмади. Мамазулумовни ўйиндан ташқари ҳолатда деб айтишди , лекин ундай эмас эди. Булар ўтиб кетди. Меҳмондаги дуранг уйдаги ғалабага тенг. Мен мураббий сифатида футболчиларимни ҳамиша ҳушёрликка чақираман. Ўйинчиларга эътирозим йўқ.

Дастурнинг 3-қисмида футболчиларга бу мавсум учун тақдим этилган ўз формалари тақдим этилди. Ушбу йилда жамоасининг янги футболчилари қуйидаги рақамларда ҳаракат қилади.

Муйидин Мамазулумов - 80

Зафар Тўраев - 14

Ботир Носиров - 30

Отабек Нарзуллаев - 17

Аббос Омонов - 8

Сирож Ҳамроев - 22

Ғиёсжон Комилов - 5

Андрей Деркач (Украина) - 33

Қаҳрамон Баҳодиров - 6

Жамшид Шодиев - 34

Ушбу мавсумда "Машъал" футболчилари тўрт хил формада майдонга тушади. Дастур охирида ушбу формалар тақдимоти бўлиб ўтди ва якунланди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика