“Машъал” ҳам машғулотларни бошлади. Барча хурсанд

Narzulla Saydullayev
3 июн 2020
Карантин туфайли икки ойдан кўпроқ вақтни уйда ўтказган футболчиларимиз бугундан клуб қароргоҳига йиғилишди.

Дилявер Ваниев бошчилигидаги “Машъал” жамоаси бугундан ўз машғулотларини бошлади. Машғулотларда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини тиклашга кўпроқ урғу берилди.

Эслатиб ўтамиз, "Машаъл" жамоаси йиғин ўтказишдан аввал Қарши шаҳридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари томонидан Covid-19га тест таҳлилларини топширишди ва ҳеч кимда коронавирус инфекцияси аниқланмади.

Маълумот учун, "Машъал" Суперлиганинг 4-турини Термизда "Сурхон"га қарши ўтказади. Учрашув 15 июнь куни соат 18:00да бошланади.





Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: “Машъал” матбуот хизмати