"Машъал": Дастлабки ўйинга жиддий тайёргарлик

Narzulla Saydullayev
4 мар 2016, 14:22
Эртага катта футбол мавсуми старт олади. "Машъал" биринчи турни сафарда "Қизилқум"га қарши бошлайди.
Мазкур баҳсга жамоамиз жиддий тайёргарлик олиб борди. Ҳозирда Навоийдаги "Гранд Зарафшон" меҳмонхонасида бўлиб турган футболчиларимиз бугун 18:00 да "Ёшлик" спорт мажмуаси стадионида ўйин олди расмий машғулотларини ўтказади. Асосий таркиб жамоалар ўйини эртага ушбу стадионда 17:00 да старт олади. Ўйин олдидан Навоий шаҳрида футбол мавсумининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтади ва чемпионат байроғи кўтарилади.

Бугун 15:00 да "Кимёгар" стадионида эса ёшлар жамоалари майдонга чиқади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz