"Машъал" "Цементчи" футболчиси билан 2 йиллик шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
13 янв 2018, 14:40
Муборакнинг "Машъал" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Газчилар" ўз таркибларига яна бир янги футболчини қўшиб олишди. "Цементчи" клуби ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Санжар Зокиров "Машъал" билан 2 йиллик шартномага имзо чекди. Бу ҳақда "Машъал" клуби матбуот хизмати сайтимизга хабар берди.

1999 йилда туғилган ярим ҳимоячи 2017 йил "Цементчи" сафида биринчи лигада 2та гол уришга эришган. 



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›