"Машъал" 3 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади. Улардан бири легионер

Aslanov Jasurbek
29 июл 2021, 10:52
Муборакнинг "Машъал" жамоаси ёзги трансферлар ойнасида таркибига бир нечта футболчиларни қўшиб олди.

ЎзПФЛ расмий сайти берган маълумотларга "Машъал" биринчи даврани "Бухоро"да ўтказган Қаҳрамон Баҳодиров (2022 йил охиригача) , "Сўғдиёна" футболчиси Ойбек Нурматов (2023 йил охиригача) ва нигериялик футболчи Оквара Годвин Чика (2023 йил охиригача)  билан шартнома имзолади. 

Клуб Укеме Уильямс билан шартномани бекор қилди. Қуйидаги футболчилар вақтинчалик клуб рўйхатидан чиқарилди. 

Асадбек Абдулҳамидов

Саидаҳрор Сотволдиев

Шаҳзодбек Ҳамидов

Бегзоджон Аҳмаджонов

Шунингдек қуйидаги футболчилар билан шартнома узайтирилди. 

Муҳаммадали Алиқулов — 2022 йил, охири 

Достонбек Тўхтабоев — 2022 йил, охири 

Нажмиддин Нормуродов — 2022 йил, охири

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia