Марсьялнинг агенти қишда форварднинг клубини ўзгартиришини айтди

Оқил Абдубарноев
10 дек 2021, 19:31
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьялнинг агенти Филипп Ламболи қишки трансферлар вақтида форварднинг клубини ўзгартириш истаги борлигини маълум қилди.

"Антони январда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқчи. У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Футболчи "Манчестер Юнайтед"да қолишни истамайди. Тез орада клуб раҳбарияти билан бу борада гаплашаман", - дейди Ламболи.

Эслатиб ўтамиз, Марсьяль 2015 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Юнайтед"да тўп суради. 2021/22 йилги мавсумда форвард жамоасининг 10 та ўйинида қатнашиб, 1 та гол уришга эришган. Transfermarkt.com портали 26 ёшли франциялик футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›