Марсело ва Иско “Реал” машғулотларига қайтди

10 окт 2018, 09:20
Марсело ва Иско сафга қайтишга яқин.

“Реал” кеча терма жамоаларга чақирилмаган 14 нафар футболчи билан машғулот ўтказди. Унда жароҳат олган Марсело ҳамда Исколар ҳам қатнашди. Марсело жамоа билан баъзи умумий машғулотларни бажарган бўлса, Иско спорт зали ва майдонда тўпсиз ва тўп билан баъзи машқларни бажарди. Дани Карвахаль ва Карим Бензема эса жароҳатини даволаш билан банд.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Реал” расмий сайти