Марсело: "Барселона"га қарши баҳсда "Реал" устунлик қилди, биз вазиятлардан фойдалана олмадик"

Aslanov Jasurbek
7 май 2018, 12:09
"Реал" ҳимоячиси Марсело "Барселона"га қарши бўлиб ўтган ЛаЛиганинг 36-тур учрашуви (2:2) ҳақида фикр билдирди.

"Менимча "Реал" ғалабага муносиб эди. Биз ўйинда устунлик қилдик, аммо вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, иккинчи бўлимда эса ғалаба учун курашдик.

Жарима майдончаси ичида йиқилганимда ҳакам пенальти белгилаши керак эди. Робертонинг четлатилиши? Юзимга берилган зарбани ҳис қилдим.

Қўрқинчли ҳеч нарса содир бўлмади, футбол шундай. Ҳакамлар хато қилиши мумкин, айниқса бундай учрашувларда" - дейди Марсело.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›